Арабистоннинг Ямандаги жиноятлари давом этмоқда
(last modified Thu, 29 Jun 2017 14:12:22 GMT )
июн 29, 2017 19:12 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг Ямандаги жиноятлари давом этмоқда
    Арабистоннинг Ямандаги жиноятлари давом этмоқда

Саудия тажовузкор қирувчи самолётлари бугун пайшанба куни Яман жанубий-ғарбидаги Таъаз вилоятининг Мақбана минтақасини тўрт маротаба бомбардимон қилди

Саудия арабистони қирувчи самолётлари Ямандаги жиноятлари давомида ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларини нишонга олди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саудия тажовузкор қирувчи самолётлари бугун пайшанба куни Яман жанубий-ғарбидаги Таъаз вилоятининг Мақбана минтақасини тўрт маротаба бомбардимон қилди. Тажовузкорларнинг қирувчи самолётлари ушбу минтақанинг осмонида ҳанузгача парвоз қилишмоқда. 

Шунингдек, Саудия арабистони ҳарбийларининг отишмаси натижасида, Яман шимолидаги Саъда вилоятининг чегарасидаги Манба минтақасидаги Реқо бозорида бир нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. 

Пресс ТВ тармоғи ҳам шундай хабар бердики, Арабистон қирувчи самолёти Қизил денгиз соҳили бўйидаги Яман қишлоқларининг бирини бомбардимон қилди. Ушбу ҳужум оқибатида келиб чиққан талафотлар ҳақидаги маълумотлар тарқалганича йўқ.   

Ёрлиқ