Доҳага қарши тўрт араб давлатларининг ҳаракатлари душманликдир
Қатарга қарши бўлаётган санкциялар мустақил бир давлатни камситишдир
Қатар Ташқи ишлар вазири ушбу мамлакатга қарши иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий қамалларни душманлик ҳаракатлари ва бир мустақил давлатга камситиш эканлигини эълон қилди.
ИРНАнинг жума куни берган хабарига кўра, Қатар Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Оли Соний Американинг CNN телеканали билан қилган суҳбатида Доҳа тўрт араб давлатлари томонидан қўйилган талабларни қабул қилолмаслигини. зеро ушбу талаблар Қатар мустақиллигига путур етказишини баён қилди.
Қатар Ташқи ишлар вазири сўз озодлигини чеклаш, оммавий ахборот воситалари марказларини ёпиш ва мухолифатчиларни ўз юртларига қайтариш бобидаги Қатарга қўйилган талабларни халқаро қонунларга хилоф эканини таъкидлади.