Сурия армияси Ҳумс вилоятида амалиётларини давом эттирмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i21956-Сурия_армияси_Ҳумс_вилоятида_амалиётларини_давом_эттирмоқда
Тарфовий қишлоғи ИШИДдан озод этилди
(last modified 2018-08-22T17:51:40+00:00 )
август 11, 2017 15:34 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Ҳумс вилоятида амалиётларини давом эттирмоқда

Тарфовий қишлоғи ИШИДдан озод этилди

Сурия армияси Ҳумс вилоятининг  шарқида бошлаган амалиётлари давомида Тарфовий қишлоғини ИШИД террорчиларидан озод этди.

Форс ахборот агентлигининг маълум қилишича, жума куни Сурия армияси  Ҳумс вилояти шарқида Тарфовий қишлоғини озод этиш билан бирга  ИШИДга аъзо бир неча террорчиларни нобуд этди.

Сурия давлат кучлари ўтган  пайшанба куни Солеҳия қишлоғини озод этиб, Ҳумс ва Ҳамоҳ вилоятлари чегараларига яқинлашган эдилар.

Ушбу ҳолда Букамол шаҳри ғарбидан 70 километрлик узоқликда жойлашган Ҳамима атрофида Сурия армияси томонидан ИШИД террорчи гуруҳи қароргоҳларига зарба берилиб, кўп сонли террорчилар нобуд этилди.