Ал-Ибодий Курдистон минтақасида рефрендум ўтказилишини тўхтатишга фармон берди
Ироқ бош вазири 25 сентябрь ўтказилиши кутилаётган Курдистон минтақасидаги рефрендумни тўхтатиш дастурини чиқарди.
Душанбе куни Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий Курдистон минтақасида рефрендум ўтказилишини ноқонуний эканлиги борасидаги дастурини бу мамлакат конституцион судига йўллаши билан Ироқдан Курдистон минтақасини ажратиш мақсадида ўтказилиши кутилаётган рефрендумни тўхтатишини сўради.
Ҳайдар Ал-Ибодий шунингдек Курдистон минақасида референдум ўтказилишини тўхтатиш борасидаги фармонини чиқарди. Унинг ушбу дастури Ироқнинг Олий конституцион суди томонидан қўллаб -қувватланди.
Бу чорчубда Ироқнинг Олий конституцион суди томонидан ҳимоя этилаётган референдум ўтказилишини тўхтатишга қаратилган Ал -Ибодийнинг дастури оммавий афкорни огоҳ қилишдан ташқари, Ироқ Курдистони масъулларига ҳам махсус мурожаат ҳисобланади.
Ал -Ибодийнинг дастури Ироқнинг Курдистон минтақаси масъулларига махсус огоҳлантириш ҳисобланади. Ал-Ибодийга кўра Курдистон минтақаси масъулларининг бундай ҳатти -ҳаракатлари бу мамлакатнинг турли қатлами хусусан курд қавми томонидан қабул этилмайди.
Шубҳасиз мамлакат қонунига зид бўлган ушбу референдумни ўтказилиши билан Курдистон минтақасининг айрим масъулларини бу мамлакатда нотинчлик ва бузғунчиликларни келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатларини оқлаб бўлмайди.
Ироқ давлати ҳардоим қонуний йўллар билан бу мамлакат ва Курдистон халқи манфаатларини хавф- хатарга юзмаюз этадиган муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилиб келган.
Бу заминда Ҳайдар Ал -Ибодий ҳам ошкора тарзда, Ироқнинг Курдистон минтақасида референдум ўтказилишига ҳеч қачон ижозат бермайдиганлигини эълон қилди.
Ошкора эълон этилган бу мурожаат Ироқ конституциясини айланиб ўтиш орқали бу минтақани Ироқ ҳудудларидан ажратиш мақсадида референдум ўтказмоқчи бўлган Курдистон минатқаси масъулларигамахсус мурожаатдир.
Ироқнинг конституцияси матнида миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик таъкидланганган бўлиб, бу мамлакатда ҳар қандай сепаратизм ва ажралиш солишлар маҳкум этилган.
Шу асосда шахсий ва ё ўз гуруҳи манфаатларини назарга тутиб айрим зўравон қудратларнинг фитна ва низо солишлари доирасида референдум ўтказилиши мавзусидан суиистифода қилаётган Ироқнинг Курдистон минтақасининг айрим масъуллари ўзларини мағлубиятга маҳкум қилганлар.
Сўнгги йиллар ичида Ироқнинг Курдистон минтақасининг айрим масъуллари бир неча маротаба бу минтақани Ироқдан ажратиш мақсадида референдум ўтказишга урингандилар, аммо ички ва халқаро миқёсидаги норозиликлар ва қарши чиқишлар уларнинг ушбу ҳаракатларини тўхтатилиши ва мувафаққиятсизликка дуч келишига сабаб бўлганди.
Шундай бир шароитда Ироқнинг Курдистон минтақаси масъулларини бу минтақани Ироқдан ажратишга қаратилган референдумидан воз кечишларининг эҳтимоли ҳам мавжуддир.
Бу эса шу ҳолдадирки, сиёсий доиралар бу референдумни тўхтатилиши ва музкора йўлини танлашни ҳозирги бўҳрондан ўтиш ва унга ечим топиш учун энг яхши ва муҳим вариант деб баҳолашмоқда.
Аммо Ироқнинг Курдистон минтақаси раҳбари Масъуд Боризонийнинг референдум ўтказиш хусусидаги фикр ақидаларидан қайтмайдиганлигини таъкидлаганига эътибор бериб ички ва халқаро миқёсидаги барча норозиликлар ва қаршийликлар билан бир пайтда ушбу референдумни бўлиб ўтишини эҳтимоли ҳам бор.
Реферундумни ўтказилиши сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик жиҳатидан минтақа вазиятини янада мураккаблашиши ва таранглашишига сабаб бўладию холос.
Референдумнинг хавфли оқибатлари эса фақат Ироқ Курдистони минтақаси раиси Масъуд Боризонийни сиёсий нуқтаи назардан қаттиқ мағлуб бўлиши ва шикастларга дучор этади.
Зеро муддатлардан бери бу минтақада унинг қонуний раислик қилиши давраси ҳам якунланган.
Ироқнинг Курдистон минтақаси масъулларини боши берк кучага кириб қолишгани ва бу минтақадаги бўҳронларни бошқача қилиб кўрсатишга уринишлари минтақа ва Ироқнинг келгуси ўзгаришларини кўп ноаниқликларга дучор этган.
Ушбу нотинч ва таранглашган вазият эса оммавий афкор орасида кўп хавотирланишларни келтириб чиқарган.