Арабистоннинг Ямандаги охирги жиноятида 17 нафар тинч аҳоли вакили ҳаётдан кўз юмди
(last modified Sat, 18 Nov 2017 13:18:22 GMT )
ноябр 18, 2017 18:18 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг Ямандаги охирги жиноятида 17 нафар тинч аҳоли вакили ҳаётдан кўз юмди
    Арабистоннинг Ямандаги охирги жиноятида 17 нафар тинч аҳоли вакили ҳаётдан кўз юмди

Шу билан бирга жума куни кундузи ҳам Саудия арабистонининг тажовузкор қирувчи самолётлари Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятининг Заҳра шаҳридаги Хамийсул Ваъизат минтақасида, ичида тўла йўловчи бўлган автобусни нишонга олди

Саудия режими қирувчи самолётларининг жума куни кечқурун Яман шимолидаги Ҳужжа вилоятининг Аббас шаҳридаги ал-Жар минтақасининг бозорига қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида 17 нафар яманлик ҳаётдан кўз юмди.

Шунингдек, ушбу ҳужумда бир нечта яманликлар оғир тан жароҳати олишди. Хабарларда жароҳат олганлар ўта оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда. Шу билан бирга жума куни кундузи ҳам Саудия арабистонининг тажовузкор қирувчи самолётлари Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятининг Заҳра шаҳридаги Хамийсул Ваъизат минтақасида, ичида тўла йўловчи бўлган автобусни нишонга олиши оқибатида 6 нафар яманлик ўлдирилди ва яна 8 киши ярадор бўлди. 

Саудия арабистони Америка қўшма штатлари, Бирлашган араб амирлиги ва яна бир нечта мамлакатларнинг ҳимояси билан 2015 йилнинг март ойидан Яманга қарата ҳужум қилишни бошлади ва ушбу мамлакатни ҳаводан, қуруқликдан ва сувдан туриб қамалга олди. 

Ёрлиқ