июн 24, 2018 16:35 Asia/Tashkent
  • Яман кучлари ҳужумлари натижасида Арабистон ҳарбийлари ҳалок бўлишган

Арабистоннинг айрим ҳудудларига отилган ракеталар оқибатида қурбонлар бор.

Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра, Яман ҳарбий қисмлари ва халқ қўмиталари томонидан катюшалар орқали Арабистон армияси мавқеларига қаратиб  отилган ракеталар натижасида "Алхақоқа", Алибодия ва Нажрондаги Ассадайс минтақаларида саудийларнинг айрим ҳарбийлари ҳалокатга етишган.

Ўтган икки кун давомида яманлик синайперчилар томонидан Арабистон коалициясига аъзо,жумладан, суданлик ҳарбийларлардан  22 киши ўлдирилган.

Яманнинг Ҳудайда бандаргоҳида Соғлиқни сақлаш  ташкилоти масъуллари  аҳолининг вазияти жуда оғирлашганини ҳам эълон қилишган.

Уларга кўра, ушбу порт шаҳрига Арабистоннинг ҳарбий ҳужумлари давом эттирилса, шаҳарда фаолият кўрсатаётган ягона давлат касалхонаси ҳам ёпилади.

Ёрлиқ