Саудия Арабистони Қошиқчи ҳаётдан кўз юмганини тан олди
октябр 20, 2018 09:58 Asia/Tashkent
Саудия Арабистони бош прокурори саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлими ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters мамлакат телевидениесига асосан хабар бермоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида жанжал юз берган, бу муштлашувга олиб келган, сўнг Қошиқчи ҳаётдан кўз юмган.
«Қошиқчи иши бўйича дастлабки тергов у ўлик эканини аниқлади», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда Жамол Қошиқчининг жасад қолдиқлари қидирилаётгани хабар қилинганди.