Осиё Кубогига старт берилди
(last modified Sat, 05 Jan 2019 09:30:22 GMT )
Январ 05, 2019 14:30 Asia/Tashkent
  • Осиё Кубогига старт берилди

Бугун БААда 2019-Осиё кубоги мусобақалари бошланди ва илк ўйинларда БАА футбол жамоаси Баҳрайн билан рақобатга киришади.

Мусобақани А гуруҳи иштирокчилари БАА ва Баҳрайн терма жамоалари ўйини очиб беради. Ўйин соат 21:00да бошланади.

17-марта ўтказилаётган Осиё Кубогида тарихида илк маротаба 24та терма жамоа иштирок этади. Улар 6та гуруҳга ажратилган бўлиб, 1 ва 2-ўринни эгаллаган, шунингдек 3-ўринни эгаллаган энг яхши 4та терма жамоа 1/8 финалга йўл олади.

Эрон миллий жамоаси душанба куни илк мусобақасида Уммон терма жамоаси билан учрашади.

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги иштирокини 9 январь куни бошлайди.

Ёрлиқ