Арабистон ҳибсхоналарда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳодисалари танқид қилинди
(last modified Wed, 27 Feb 2019 09:24:03 GMT )
феврал 27, 2019 14:24 Asia/Tashkent
  • Арабистон ҳибсхоналарда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳодисалари танқид қилинди

Халқаро амнистия ташкилоти яна бир бор Саудия Арабистон қамоқхоналаридаги аёлларга нисбатан жинсий зўравонликлар мавжудлигини кескин қоралади.

Аннашра интернет сайтининг хабар қилишича, Халқаро амнистия  ташкилоти  саудиялик танқидчи журналистни қатл этилгани ҳамда бу мамлакатдаги ноқонуний тарзда инсонларни ўлим жазосига ҳукм қилинаётгани Арабистонда  назорат ва ҳуқуқ масаласидаги катта муаммолар мавжудлигининг далилидир деб қўшимча қилди.

Мазкур хабарда келтирилишича, арабистонлик ҳуқуқ- фаоллари ё ҳисбга олинади ва ё ки мамлакатни тарк этишга мажбур бўлишади.

Халқаро амнистия ташкилоти, Арабистоннинг Аззаҳбон қамоқхонасида ҳибсга олинган арабистонлик ҳуқуқ фаоллари бўлган  аёллар  тергов чоғида қийноққа солиниб, жинсий зўравонликларга дуч келадилар деб эълон қилди.

Европа парламенти ҳам 14 февраль куни  чиқарган резолюциясида,  Арабистон ҳибсхоналарида аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳодисаларини кескин қоралади. 

Ёрлиқ