Сурия давлати Макка саммити сўнггида чиқарилган баёнияни қоралади
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги Макка саммити якунида чиқарилган баёнотни кескин қоралади.
Куни кеча Араб иттифоқига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг Макка шаҳридаги саммитда минтақадаги араб режимлари хусусан Саудия Арабистони режимининг манфаатларини ҳимоя қилишга асосланган баёнияни имзоладилар.
Сурия ТИВ-и Макка саммити якунида чиқарилган баёнияга кўрсатган аксиламалида, бу баёния дунёда инсон ҳуқуқларини паймол этадиган Саудия Арабистони- БАА коалициясига аъзо режимлар жиноятларини таъкидлашдан ўзга нарса эмас деб эълон қилди.
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги Макка саммити якунида чиқарилган баёния минтақадаги айрим араб режимларини ғарб хўжаинларига қарам бўлганини ошкор этганига тўхталиб, Жўлон-Голан теппаликлари Сурия сарзамининг бир қисмидир ва бу минтақа сионистик режим ишғолидан озод этилади деб қўшимча қилди.
Голан теппаликлари 1967-чи йилдаги 6 кунлик урушда сионистик режим томонидан босиб олиниб, 1982 -чи йилдабу режим ишғол этган ҳудудларига қўшилганди.
Халқаро ҳамжамият сионистик режимнинг ушбу ҳатти-ҳаракатини ҳеч қачон расман тан олмаган.