Ол Сауд режими Яманга озиқ овқат ва ёқилғи олиб кетаётган кемаларни қўлга олмоқда
(last modified Sun, 29 Dec 2019 08:59:49 GMT )
декабр 29, 2019 13:59 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими Яманга озиқ овқат ва ёқилғи олиб кетаётган кемаларни қўлга олмоқда

Ол Сауд режими бошчилигидаги коалицияси Яман халқига қарши босимларини янада кучайтириш мақсадида илгаригидек Яманга йўл олган ёқилғи ва озиқ - овқат олиб кетаётган кемаларини қўлга олишга давом бермоқда.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Яманнинг нефт компанияси,  Алҳудайда портига  кириш ижозатини олган 9 кема, ноябрь ойининг авалларида тўхтатилганини эълон этди.

Яманнинг нефт компанияси,  Ол сауд режими тажовузкор коалицияси  нефт кемаларни тўхтатиши билан,  Яманнинг тинч аҳолисига қарши босимларни кучайтириш ва уларга зарар зиён етказишни ошириш пайида бўлганини таъкидлаб,  Ол Сауд режими тажовузкорлари ва БМТни Швеция тичнлик келишувини такрор- такор бузилиши учун жавобгар эканлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 5 йилдан бери Ол Сауд режими АҚШ ва сиоинстик режим ҳимояти билан ташкил этган коалиция жиноятлари чорчубасида  Яманга қарши кенг - қамровли ҳужумларини бошлаб, бу мамлакатнинг турли шаҳарларидаги халқи эҳтиёж сезаётган  озиқ-овқат, дори ва бошқа маҳсулотларини етказиб берилишига монелик қилмоқда.

 Ол Сауд режими коалицияси бир неча маротаба  денгиздаги нефт маҳсулотлари ортилган кемларни тўхтатиб, Яманнинг Алҳудайда портига йўл олишига тўсиқлар яратган.

 

Ёрлиқ