Ben Guerr фаластинлик асирларни нондан маҳрум қилди
(last modified Thu, 02 Feb 2023 07:03:10 GMT )
феврал 02, 2023 12:03 Asia/Tashkent
  • Ben Guerr фаластинлик асирларни нондан маҳрум қилди
    Ben Guerr фаластинлик асирларни нондан маҳрум қилди

Сионистик режим вазирлар маҳкамасининг радикал ички хавфсизлик вазири навбатдаги ноинсоний ҳаракатида фаластинлик маҳбусларга нон беришни тақиқлади.

Фаластиннинг Само ахборот сайтининг кечанги хабарига кўра,бу режимнинг ички хавфсизлик вазири Итамар Бен Гуэр  Твиттер саҳифасида, Исроил жангариларига қарши амалиётлар ўтказган фаластинлик маҳбусларга қарши янги қарор қабул қилинди ва фаластинлик маҳбуслар сақланаётган қамоқхоналарда фаолият юритаётган нонвойхоналарни ёпишга буйруқ берилди деб эълон қилди.

У шунингдек мен бу одамларга қулайликлар беришни тўхтатишга ва улар билан муроса қилишга мажбурман деб иддао қилди.

Сионистик режимнинг бу фашист ва радикал вазири сўзларининг бошқа қисмида, фаластинлик маҳбуслар қатл қилишига лойиқ аммо қатл қонуни қабул қилинмагунича уларга " диверсантлар" сифатида муносабатда бўлиш керак деб айтди.

Сионистик режим ички хавфсизлик вазири бундан олдин биз тез орада ироилликларга қарши фаолият юритаётган фаластинликларни электр стул орқали қатл қилиш ҳақидаги қонунни имзолаймиз деб маълум қилди.

Қатл қонуни ва Ал-Ақсо масжидида кўпроқ сионист муҳожирларни бўлиши ва уларнинг мақомини ўзгартириш эҳтимоли  Ben Guer партиясининг сионистик режим коалиция кабинетида иштирок этиш талабларининг бошида бўлган.

Сўнгги кунларда босиб олинган Фаластин ҳудудлари сионистарнинг Фаластин халқига ҳар кунги тажовузи ҳамда  қаршилик гуруҳларнинг бу тажовузга жавоби ортидан кескинлик кучайганига гувоҳ бўлдик.

Ёрлиқ