Бағдод шаҳридаги Ҳашд-уш-шаъбий қароргоҳига ҳаво ҳужуми уюширилди
Январ 04, 2024 16:20 Asia/Tashkent
Айрим ОАВлар Ироқ пойтахти- Бағдоддаги Ҳашд-уш-шаъбий қароргоҳидан бирига уюштирилган ҳужум оқибатида 2 нафар шаҳид бўлиб, 6 икши жароҳатланганини хабар қилмоқда.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, пайшанба куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида кучли портлаш овози эшитилган ва шундан кейин ОАВ ҳам бу шаҳарнинг Фаластин кўчасида жойлашган Ҳашд-уш-шаъбий қароргоҳи нишонга олинганини маълум қилди.
Ҳашд-уш-шаъбийнинг бу штаби Ироқ ИИВ мажмуаси ичида бўлган ва ҳозиргача буташкилотнинг икки қўмондони шаҳид бўлгани айтилмоқда.
Ироқ ҳукумат расмийлари ушбу ҳужумда шаҳидлар ва ярадорлар сониҳаҳқида батафсил маълумот бермаган.
Ёрлиқ