АҚШ ҳукумати Башор Асад ҳукуматини ағдариш учун махсус гуруҳни қўллаб-қувватлаган
-
АҚШ ҳукумати Башор Асад ҳукуматини ағдариш учун махсус гуруҳни қўллаб-қувватлаган
Британиянинг Телеграф газетаси АҚШ Сурияда Башор Асад ҳукуматни ағдариш бўйича қуролланган гуруҳни бевосита қўллаб қувватлагании эълон қилди.
“Telegraph” газетасига иқтибос келтирган ҳолда, Саҳоб сайти ҳам қуйидагича хабар берди: Сурия қуролли гуруҳлари қўмондонларидан бири Ал Машҳадоний АҚШ Британия билан ҳамкорликда Сурияда " Инқилобий қўмондонлар" номи билан машҳур бир гуруҳ миссионерларни тайёрлади ва уларга жангарилар Сурия жануби ва пойтахти Дамашқ томон ҳаракатланаётган бир пайтда Асад қулаган тақдирда ИШИД унсурлари қолдиқлари ўрнашиб келишининг олдини олиш учун Ироқ чегараси яқинидаги Ат-Танф ҳудудидан чиқиб кетишини буюдрди.
"Инқилобий қўмондонлар армияси ҳозирда Сурия пойтахти шимолидаги ҳудудларни ўз ичига олган ҳолда мамлактанинг деярли бешдан бир қисмини назорат қилмоқда.
Инқилобий қўмодонлар армияси ва Таҳрир-аш Шом кучлари бир бири билан уйғун эди ва Ат Танф ҳудудида бу икки гуруҳ ўртасида алоқа учун АҚШ асос бўлди деб изоҳлади Ал-Машҳадоний.
Эслатиб ўтамиз,, Суриядаги қуролли мухолифат ва террористлар Башор Асадни ҳокимиятдан четлатиш мақсадида 2024-йил 27-ноябрдан Ҳалабнинг шимоли-ғарбий, ва жанубий-ғарбий ҳудудларида ўз амалиётларини бошлашди ва 11 кундан кейин, яъни 8-декабр куни улар Дамашқ шаҳри устида назоратни ўрнатганилклари ва Асадни Суриядан кетишини эълон қилишди.