Сионистик режим Суриядаги вазиятни суиистеъмол қилмоқда. Қачонгача ишғол давом этади?
-
Сионистик режим Суриядаги вазиятни суиистеъмол қилмоқда. Қачонгача ишғол давом этади?
Халқаро ҳамжамият ва Суриянинг янги ҳукумати сукут сақлаши билан бир вақтда сионистик режим армияси Суриядаги ишғол остидаги базаларига янги техникаларни жойлаштирди.
Исроил режими уруш вазири Исраэл Катс ишғол остидаги Голангдаги Жабал-Аш Шайх ҳудудига борганида, бу режим армияси нафақат Суриянинг янги босиб олган ҳудудларини тарк этиш ниятида эмас, балки бу ҳудудда ўз позицияларини мустаҳкамламоқда деб айтди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу режим уруш вазири шунингдек Исроил армияси Голан ва ё Жўлон тепаликлари ва шимолий минтақа хавфсизлигини таъминлаш учун Башор Асад ҳукумати қулагач босиб олган ҳудудларини сақлаб қолади деб иддао қмлди. Сионистик режим армияси ҳам ўз баёнотида, Исроил Суриянинг босиб олган ҳудудларидаги салоҳияти ва хавфсизлигини ошириш мақсадида бу давлат ҳудудига янги техника ўтказди деб тасдиқлади.
Исроил реииининг Сурия ҳудудини босиб олишга урғу беришлари. инсон ҳуқуқларини даъво қилаётган Ғарб давлатлари бу муҳим масалада ҳали муносабат билдирмаган бир пайтда.
Экспертлар ҳам Сурия, Иордания ва Ливан, босиб олинган Фаластин чегарасида айниқса Сурия пойтахти Дамашқ ғарбида ва Голан тепаликларининг энг шимолий нуқтасида жойлашган Жабал Аш Шайх ёки Хермон стратегик баландликларини " минтақа кўзи" сифатида биладилар ва бу баландликларда ҳукмронлик қиладиган ҳар қандай томон бутун минтақада устунликка эга деб изоҳлашади.
Сионистик армия радиоси ҳам бу режим вазирлар маҳкамаси Суриянинг Jabal ash-Shayx” минтақасини ишғол қилиш ва бу минтақада буфер зона яратишга рози бўлганини эълон қилди.