Ироқ парламенти раисининг таъкиди
Ироқ парламенти раиси мамлакатни террорчилардан озод этилишидан кейин ободончилик ишлари учун турли гуруҳлар бирлашишлари заруратини таъкидлади
"Ашшарқулавсат" ахборот агентлигининг хабар беришича, пайшанба кучаси Ироқ парламенти раиси Салим Алжабурий ушбу мамлакатнинг ғарбида жойлашган Ал-Анбор вилояти қабила бошлиқлари билан бўлган учрашувда деди: Ироқ ИШИД террорчилардан озод этилганидан кейин озод бўлган минтақалрни обод этиш, овораларни яшаш жойларига қайтариш ва керакли ёрдамларни уларга етказиш учун турли гуруҳлар бирлашишлари ва сафарбар бўлишлари зарур.
Ироқнинг айрим минтақалари 2014 йилнинг июн ойидан бошлаб ИШИД террорчи гуруҳи томонидан ишғол этилган эди.Ўтган ойларда Ироқ давлат ва халқ кучлари кўплаб шаҳарларни ИШИД террорчи гуруҳларидан озод этишмоқда.