-
Сионистларнинг Ғарбий Соҳилга ҳужуми; Бир неча фаластинлик яраланди ва ҳибсга олинди
май 20, 2023 17:00Сионистик кучларнинг Ғарбий Соҳилнинг турли ҳудудларига кенг кўламли ҳужуми натижасида бир фаластинлик ёш яраланди ва яна бир неча киши ҳибсга олинди.
-
Сурия президенти: Жидда саммити араб давлатларининг ҳамжиҳатлигига ёрдам беради
май 20, 2023 09:19Сурия президенти Башор Асад Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашувида, Жиддадаги араб саммити резолюциялари ва баёнотлари араб давлатларининг интеграциясига сабаб бўлади деб айтди.
-
Араб Лигаси йиғилиши якуний баёноти эълон этилди
май 20, 2023 07:31Араб Лигаси йиғилиши якунида чиқарилган баёнотда Фаластин муаммоси ва Сурия инқирозини ҳал қилишда ёрдам бериш зарурлигини таъкидланди.
-
Ислом давлатлари сионистлар томонидан Масжид-и Ақсонинг таҳқирланишига қарши норозилик билдирмоқда
май 19, 2023 10:45Айрим ислом давлатлари алоҳида баёнотлар билан “байроқ юриши” деб аталмиш тадбирда сионистларнинг Ал-Ақсо масжидига ҳужуми ва таҳқирланишига қарши эканини эьлон қилишди.
-
Қаршилик ҳаракати сионистларни яна огоҳлантирди: агар тажовузлар тўхтатилмаса ракета "ёмғири" бошланади
май 18, 2023 14:41Ғазо бўлгасидаги Фаластин қаршилик гуруҳлари сионистик режим етакчиларини агар Масжидулақсо ва фаластинликоарга қарши провакацион ва тажовузкор ҳаракталари давом этса, ҳар қандай сенарияни жумладан ракета ёмғирларини ҳам кутишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
-
Туркиянинг 5 ҳарбийси ҳалок бўлди
май 18, 2023 08:17Туркия Мудофаа вазирлиги кеча, чоршанба куни Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Ширнак вилоятида мамлакат кучлари ва террорчи унсурлар ўртасидаги тўқнашувда беш нафар аскар ҳалок бўлганини маьлум қилди.
-
Саудия Арабистони АҚШнинг сўровларига аниқ жавоб берди: Эрон билан муносабатларимизни кўриб чиқмаймиз
май 17, 2023 08:34Араб тилидаги нашрияларидан бири, Саудия Арабистони етакчилари АҚШнинг турли делегацияларининг бу мамлакатга Эрон билан алоқаларини қайта кўриб чиқиш сўровига жавобан бу қарорни қайтариб бўлмайдиганини эълон қилганини хабар қилди.
-
Иордания подшоси фаластинликларнинг ўз тақдирини ўз белгиллаши ҳуқуқини инкор этмасликни таъкидлади
май 16, 2023 15:21Иордания қироли Ғарбий Осиёда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун Фаластин муаммосини ҳал қилиш зарур деб айтди.
-
Туркия президенти сайловларнинг иккинчи босқичини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди
май 15, 2023 08:47Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳукмрон " Адолат ва тараққиёт"партияси " қароргоҳи орлдида сўзлаган нутқида, сайловларнинг иккинчи босқичини ўтказишга тайёрлигини билдирди.
-
Сиоинстик режимнинг Ғазога қарши 5 кунлик ҳужумларида 11 фаластинлик шаҳид бўлди
май 15, 2023 08:00Фаластиннинг Исломий жиҳод ҳарбий қаноти сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига ҳужуми натижасида 5 кун ичида 11 нафар қўмондон ва кучлар шаҳид бўлганини маълум қилди.