Хом нефть нархи сўнгги 5 ҳафтадаги энг юқори даражага етди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100184-Хом_нефть_нархи_сўнгги_5_ҳафтадаги_энг_юқори_даражага_етди
Ғарбий Осиёда кескинликлар давом этаётган бир пайтда, хом нефть нархи қарийб 2 фоизга ошиб, сўнгги беш ҳафтадаги энг юқори даражага етди.
(last modified 2026-07-22T09:57:13+00:00 )
июл 22, 2026 14:21 Asia/Tashkent
  • Хом нефть нархи сўнгги 5 ҳафтадаги энг юқори даражага етди
    Хом нефть нархи сўнгги 5 ҳафтадаги энг юқори даражага етди

Ғарбий Осиёда кескинликлар давом этаётган бир пайтда, хом нефть нархи қарийб 2 фоизга ошиб, сўнгги беш ҳафтадаги энг юқори даражага етди.

Парс Тудейнинг ИРНАга таяниб хабар беришича, Brent нефтининг фьючерс шартномалари нархи 1,79 доллар ёки 2,0 фоизга ошиб, ҳар баррели 91,01 долларга етди. Шу билан бирга, АҚШнинг West Texas Intermediate (WTI) хом нефти нархи ҳам 1,68 доллар ёки 2,0 фоизга кўтарилиб, ҳар баррели 84,91 долларни ташкил этди.Бу Brent нефти учун 10 июндан, West Texas Intermediate хом нефти учун эса 11 июндан буён қайд этилган энг юқори ёпилиш нархи ҳисобланади.

Golber & Associates консалтинг компанияси таҳлилчиларига кўра, мазкур нарх ошиши нефть ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши билан эмас, балки бозор иштирокчилари ҳафта давомида вазият беқарор бўлиб қолиши мумкин, деган хавотирлари билан боғлиқ. Айниқса, Саудия Арабистонининг Осиёга нефть экспорти ёки Қизил денгиздаги денгиз ташувларида қўшимча узилишлар юз берса, бу ҳолат нархларга янада таъсир кўрсатиши мумкин.Таъкидланишича, сешанба куни Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати огоҳлантиришидан сўнг, Саудия Арабистонининг хом нефтини Осиёга ташиётган икки нефть танкери Қизил денгизда ўз йўналишини ўзгартирди.

Жаҳон нефть нархи 90 доллардан ошди