БМТ хавфсизлик кенгаши Афғонистондаги террорчилик ҳужумларидан хавотирланиш билдирди
БМТ хавфсизлик кенгаши Афғонистондаги террорчилик ҳужумларини кескин қоралади
Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгаши Афғонистондаги террорчилик ҳужумларини кескин қоралади. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Кеча Қобул шаҳридаги муҳим ҳарбий марказнинг яқинида иккита террорчилик портлаш ҳодисаси рўй бергани ортидан 22 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва юздан ортиқ кишилар оғир ярадор бўлди. Толибон ушбу иккала портлаш масъулиятини ўз зиммасига олди. Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси Афғонистон жумладан Қобул шаҳридаги хавфсизлик вазиятининг ваҳимали тус олганлигидан хавотирланиш билдириб шундай маълум қилдики, ушбу хавфсизлик кенгаши ИШИД террорчилик гуруҳи таҳдидларидан ва Толибон томонидан Афғонистоннинг турли минтақаларига қарата ҳужум қилишидан хавотирга тушган. Шунингдек, Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгашининг аъзолари шу каби террорчилик ҳужумларини амалга оширганларни суд қилиш ва қамоққа олишни ва ушбу гуруҳларни молиявий ҳимоя қиладиганларни топиб уларга ҳам тегишли жазо чоралари кўришни таъкидлашди.