БМТ Афғонистон ҳақидаги ҳисобот тақдим этди
(last modified Sun, 12 Mar 2017 07:40:32 GMT )
март 12, 2017 12:40 Asia/Tashkent

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Афғонистон ҳақидаги ҳисоботи

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Бирлашган миллатлар ташкилотининг Афғонистон ҳақидаги ҳисоботи"га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Бирлашган миллатлар ташкилоти ўзининг Афғонистон ҳақидаги сўнги ҳисоботида ушбу мамлакат вазиятини ваҳимали дея атади ва Афғонистон хавфсизлик кучлари ҳамда Толибон гуруҳи ўртасида 2016 йилда кучайиб кетган тўқнашувлар 2017 йилда ҳам давом этишини қайд этди. Бирлашган миллатлар ташкилоти ўз ҳисоботида шундай таъкидлаб ўтдики, ўтган бир йил ичида Афғонистонда 24 минг ҳолатдаги хавфсизлик ҳодисалари қайд этилган. Ушбу статистика маълумотлари 2015 йилга нисбатан беш фоиз ортганини кўрсатмоқда. Афғонистондаги хавфсизлик муаммоларининг бири бу, жанубий ва жунубий шарқий минтақалардан Афғонистон шимолига қараб географик жангларнинг кенгайишидир. Айрим хабарларга кўра, Толибон гурҳининг Афғонистоннинг шарқий минтақаларида кўпайиши ҳам ушбу мамлакатнинг ҳамма нуқтасида хавфсизлик соҳасида муаммоларнинг янада кенг тус олганидан далолат қилишини англатмоқда. Қундуз вилоятида Толибон гуруҳи ҳужумларининг кучайиши ва ушбу гуруҳнинг ушбу вилоятни эгаллаб олишга қаратилган саъй-ҳаракатлари, Толибоннинг ўз қудратини кўрсатиши ва Афғонистон армияси билан турли жабҳаларда тўқнашиш учун уринаётганлигини билдиради.

     Бирлашган миллатлар ташкилотининг статистика маълумотлари ҳам шуни кўрсатмоқдаки, хавфсизлик ҳодисаларининг эллик фоизи Афғонистоннинг жанубий ва шарқий вилоятларида рўй берган ва Толибон гуруҳининг Афғонистон шимолида ва шимолий шарқий минтақаларидаги фаолиятларининг кенгайиши, ушбу юртда географик урушларнинг кенгайиб бораётганини билдиради. Кўпчилик шундай фикрдаки, Толибон эҳтимолий сулҳ музокараларида керакли имтиёзларни олиш учун  Афғонистон давлатига босим ўтказиш мақсадида жанг географиясини кенгайтирмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса, ушбу Толибон кучларининг Афғонистондаги хавфсизлик соҳасидаги ўзгаришларга таъсир ўтказишга қодир эканлигини намоён этишдир. Аммо Афғонистонда Толибон ёнида туриб ўзини ИШИД террорчилик гуруҳи деб атаётган гуруҳларнинг, террорчилик ҳаракатлари ушбу мамлакатда нотинчлик келтириб чиқаришга туртки бермоқда. Ғарблик сиёсий доиралар жумладан Бирлашган миллатлар ташкилоти ушбу вазиятни Афғонистон армияси ва миллий полициясининг заиф эканлиги дея талқин қилишмоқда. Бу эса, Америка ва НАТО ҳарбий кучларининг Афғонистондаги сонининг кўпайишига сабаб бўлди. 

      Ваҳоланки, Америка қўшма штатлари ўтган 16 йилдаги Афғонистонда терроризмга қарши курашиш баҳонаси билан ушбу мамлакатдаги ҳарбий кучларини жойлаштириш ҳаракатларини кенгайтириши, нафақат Вашингтоннинг Афғонистон ҳарбий структурасини мустаҳкамалаш учун тегишли чора-тадбирлар кўрмаганлигини кўрсатмоқда, балки ушбу йўналишда умуман таъсирли чоралар амалга оширилмаганлигини намоён этади. Шунингдек, Афғонистон ҳаво кучлари замонавий ҳарбий техникалар билан ҳам таъминланмади. Бундан ташқари минтақадаги ва жаҳондаги бошқа мамлакатларнинг Афғонистон ҳарбий соҳасини қўллаб қувватлашига қаратилган ҳаракатларига ҳам тўсқинлик қилди. Ушбу вазият эса, террорчиларнинг ва зўравон кучларнинг бази бир жабҳаларда қўли баланд келишига сабаб бўлди. Афғонистон армияси қўмондонлари ҳам ушбу мавзуни кўп маротаба таъкидлаб, ушбу мамлакат армиясини ва полиция кучларининг амалиёт имкониятларини халқаро кўмакларни қабул қилиш билан ошириш истагини билдиришган эди.

       Гарчи, Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳам ўзининг кўплаб ҳисоботларида ушбу мавзуни таъкидлаб келган бўлсада, аммо тинчликни ўрнатиш учун ёрдам бериш мақсадларини кўзлаган юқори халқаро ташкилот сифатида терроризмга қарши курашиш учун Афғонистон давлатини ва армиясини қўллаб қувватлаш учун таъсирли чора-тадбирларни амалга оширмаган ва ўз ишини Америка ва Натога топшириши ҳам дарҳақиқат, Афғонистонда бўҳронли вазиятни янада кенгайиб кетишига олиб келди. Негаки, Америка қўшма штатларининг Афғонистонга кириб олиши ҳам ушбу юртда нотинчлик ҳукм суришига ва бўҳронли шароитнинг юзага келишига сабаб бўлган эди. АҚШ ва НАТО 2014 йилгача 130 мингдан кўпроқ ҳарбий кучларни Афғонистонда жойлаштиришган эди. Лекин ҳарбий кучлар сонининг кўп бўлишига қарамай, улар Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлай олишмади. Чунки, Американинг сиёсати Афғонистонда хавфсизликни ва осойишталикни ўрнатишга қаратилмаган. Негаки, агар Афғонистонда тинчлик ва хавфсизлик барқарор бўлса, ундай ҳолда ўз ҳарбий кучларининг ушбу мамлакатда жойлашиб олишини оқлай олмайди. Шундан келиб чиқиб, Афғонистонда АҚШнинг ўн минг ҳарбийларининг жойлашиб олганлиги ва Америка ҳарбий қўмондонларининг ушбу ҳарбий кучлар сафини янада кенгайтиришга доир талаблари, Вашингтоннинг минтақада Афғонистонни ўзининг ҳарбий полигонига айлантириш ва терроризм ҳаракатларини Ўрта Осиё республикаларидан тортиб Кавказ ва Хитой чагараларигача кенгайтириш сиёсатини кўзда тутганлигини англатади.         

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ