Жанубий Корея бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради
-
Жанубий Корея бош вазири ўринбосари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради
Жанубий Корея бош вазири ўринбосари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради
Шу ҳафта Жанубий Корея бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари, таълим вазири Ли Чжун Сик ўзининг Марказий Осиёга икки томонлама сафари доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради, дея хабар бермоқда »1news.uz».
Ташриф Жанубий Корея ва мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллигини, этник корейслар кўчиб бориб ўрнашганининг 80 йиллигини нишонлаш мақсадида ташкил қилинган. Ли Чжун Сикнинг сафари тўрт кун давом этиши кутилмоқда. У икки мамлакат олий мансабдорлари билан музокаралар ўтказиб, стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлашни муҳокама қилади. У, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистонда яшайдиган этник корейслар гуруҳлари билан учрашади. Нашр таъкидлашича, Ўзбекистон ва Қозоғистонда, тегишли равишда 180 минг ва 100 мингга яқин этник корейслар истиқомат қилади.