Покистон бош вазири Тожикистонга сафар қилди
-
Покистон бош вазири Тожикистонга сафар қилди
Покистон раҳбари ташрифи расмий мақомда бўлиб, у Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан музокаралар ўтказади
Покистон бош вазири Навоз Шариф бугун икки томонлама муносабатлари янада кенгайтириш мақсадида Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига сафар қилди.
6 июль куни Душанбе шаҳрида CASA-1000 лойиҳаси иштирокчи давлатлари раҳбарлари ўртасида учрашув ўтказилади. Душанбедаги учрашувда иштирок этиш учун Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф ҳамда Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳамда Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков келади.
Покистон раҳбари ташрифи расмий мақомда бўлиб, у Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан музокаралар ўтказади. Учрашув ҳақида қўшимча маълумотлар яқин вақтлар ичида маълум қилинади.
CASA-1000 лойиҳаси 2016 йилнинг 12 майида Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрида иштирокчи давлатлар ҳукумат раҳбарлари томонидан ишга туширилган эди. Бу лойиҳа 2020 йилга қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
CASA-1000 лойиҳаси Тожикистон ва Қирғизистондан Покистон ҳамда Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни назарда тутади. Ушбу лойиҳа учун 1,17 млрд доллар сарфланиши кўзда тутилган.