Ироқнинг Курдистон минтақасига Туркиянинг парвозлари тўхтатилди
Туркия бош вазирига кўра, ушбу қарор Ироқ миллий авиакомпаниялари билан келишилган ҳолда қабул қилинган
Туркия бош вазири Ироқнинг Курдистон минтақасига бўладиган барча парвозларнинг бекор қилингани ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Биноли Йилдирим жума кунги чиқишида шундай айтдики, Анқара Ироқнинг Курдистон минтақасига бўладиган парвозларнинг ва у ердан Анқарага амалга ошириладиган парвозларнинг ҳаммасини номаълум муддатгача расмий тарзда бекор қилди.
Туркия бош вазирига кўра, ушбу қарор Ироқ миллий авиакомпаниялари билан келишилган ҳолда қабул қилинган.
Туркия ташқи ишлар вазирлиги ҳам Ироқнинг Курдистон минтақасида душанба куни ўтказилган референдумга муносабат билдириб ушбу референдумни ноқонуний деб атади ва Курдистон минтақасида бўлиб турган Туркия фуқароларининг ушбу минтақани тезроқ тарк этишларини сўраган.