БМТ бош котиби Арабистоннинг миллиардлаб доллар кўмакларига таъзим қилди
(last modified Wed, 28 Mar 2018 14:15:07 GMT )
март 28, 2018 19:15 Asia/Tashkent
  • БМТ бош котиби Арабистоннинг миллиардлаб доллар кўмакларига таъзим қилди
    БМТ бош котиби Арабистоннинг миллиардлаб доллар кўмакларига таъзим қилди

Яман халқига қарши олиб бораётган тўрт йиллик ҳужумларига эътибор бермасдан ва уларнинг азоб-уқубатларга қолишларига қарамай, Саудия арабистони ва Бирлашган араб амирлиги томонидан тақдим этилган 1 миллиард долларлик ёрдамларини юқори баҳолади ва миннатдорчилик билдирди

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Саудия арабистони валиаҳди билан учрашганда, Яман халқига қарши олиб бораётган 4 йиллик ҳужумларига эътибор бермасдан ва уларнинг азоб-уқубатларга қолишларига қарамай, Саудия арабистони ва Бирлашган араб амирлиги томонидан тақдим этилган 1 миллиард долларлик ёрдамларини юқори баҳолади ва миннатдорчилик билдирди. 

Ассошейтд пресс агентлигининг маълум қилишича, БМТ бош котиби Антонию Гуттереш сешанба куни Арабистон валиаҳди Муҳамамад бин Салмон билан БМТ қароргоҳида учрашди ва ушбу тақдим этилган молиявий кўмакларни инсонпарварлик низомини ҳимоя қилишдаги инсоний жавоб қайтариш деб атади. 

Антонию Гуттериш ушбу учрашувда инсонпарварлик масалаларини ҳал этилишининг йўлини сиёсий деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Бирлашган миллатлар ташкилоти сиёсий жиҳатдан ҳал этиш йўлларига замин яратиш учун таёр ва Яман халқи бошдан кечираётган азоб уқубатларнинг поёнига етишига умид қилади.  

Ёрлиқ