АҚШлик қўмондон Вашингтон ва Толибон ўртасидаги алоқаларни тан олди
май 31, 2018 17:41 Asia/Tashkent
АҚШ бошчилигидаги НАТО қуролли кучлари қўмондони Вашингтон давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида алоқалар мавжудлигини тасидқлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, АҚШлик қўмондон Жон Никелсон дедики, АҚШ дипломатлари Афғонистондаги Толибон гуруҳининг айрим етакчилари билан телефон орқали махфийларча музокаралар ўтказишади.
Афғонистондаги НАТО қўмондони бу суҳбатлар тафсилотларига ишора этмади.
Эндиликда Афғонистонда 19 мингдан ортиқ хорижий ҳарбийлар жойлаштирилган ва улардан 16 минг нафарини АҚШ ҳарбийлари ташкил этади.