Миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқаси устига декорациялар тушиб кетди (видео)
(last modified Sun, 03 Jun 2018 05:25:54 GMT )
июн 03, 2018 10:25 Asia/Tashkent

Испанияда бадиий гимнастика бўйича Европа чемпионатида россиялик гимнастикачи Анастасия Сергееванинг чиқиши вақтида девордаги декорацияларнинг бир қисми қулаб тушди.

Декорациянинг 3 метрга 6 метрлик қисми полга тушган. Гимнастикачига ҳеч нарса қилмаган, чунки у девордан 30 метр нарида иштирок этаётган бўлган.

Бироқ декорация россиялик гимнастикачилар мураббийи Ирина Винер-Усмонова устига тушган. Декорациянинг тушиб кетаётганини кўрган ходимлардан бири Винер-Усмоновани четга олиб қочмоқчи бўлган.

Мусобақа 5 дақиқача тўхтаб қолган. Винер-Усмонова воқеа оқибатида бирор жароҳат олган-олмагани номаълум, бироқ у кейинроқ спортчиларни гиламга олиб чиққан ва тақдирлаш маросимида иштирок этган.

Ёрлиқ