Мигрантлар Москва бюджетига 7,7 миллиард рубл патент тўлов тўлашди
(last modified Wed, 27 Jun 2018 04:53:14 GMT )
июн 27, 2018 09:53 Asia/Tashkent
  • Мигрантлар Москва бюджетига 7,7 миллиард рубл патент тўлов тўлашди

Москва ҳукумати вазири Владимир Ефимов миграцион маркази иш якунлари ҳақида маълумот берди.

"Шу йил январ-май ойида Москва Миграция маркази иш фаолиятидан меҳнат мигрантлари орасида қонуний тарзда ишлашга қизиқиш ортганлигини кўриш мумкин. 2017 йил шу давр кўрсаткичига нисбатан берилган патентлар сони 20 %га кўпайди. Патент такроран расмийлаштириш тўғрисида аризалар сони 92 %га етди", — деди Москва ҳукумати вазири, шаҳар иқтисодий сиёсати ва ривожлантириш департаменти раҳбари Владимир Ефимов.

Шу йил беш ойида миграция марказида 208 минг дона ёки ҳар куни 1,4 минг дона меҳнат патент берилди. Ўтган йил кўрсаткичига нисбатан патент расмийлаштириш бўйича такроран мурожаатлар сони 9 %га ортди. Москва бюджетига меҳнат патентларидан тушган даромад 7,7 миллиард рубл ёки 26 фоизга кўпайди.

Вазир сўзларига кўра, миграция марказида патент расмийлаштириш енгил ва қулай тартиби кўплаб ноқонуний фаолият юритган воситачи-фирмаларни ишсиз қолдирди.

Эслатиб ӯтамиз, Россияда меҳнат қилаётган муҳожирлар орасида   кӯп сонлиси ӯзбекистонлик меҳнат муҳожирларидир.

 

Ёрлиқ