Хитой ўз фуқароларини Қирғизистонга сафар қилишлари тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Fri, 02 Sep 2016 12:24:37 GMT )
сентябр 02, 2016 17:24 Asia/Tashkent
  • Хитой давлати
    Хитой давлати

Хитой давлати ўз фуқароларини Қирғизистонга вақтинчалик сафар қилмасликка чақирди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  Бишкекдаги Хитой элчихонасига сешанба куни уюштирилган террорчилик ҳужумдан кейин Хитой Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи бу хабарни эълон қилди.

Бу ҳужумда худкуш террорист ҳалок бўлди ва Хитой элчихонасининг 5 нафар маҳаллий ишчилари ҳам жароҳатландилар.

Бишкекдаги Хитой халқ республикаси элчихонаси биносига уюштирилган бу худкушлик ҳужумда  мазкур бинога жиддий зарар етказилди. Бундан ташқари мазкур элчихонага яқин жойлашган бошқа давлатлар элчихоналари хусусан АҚШ элчихонаси тинчроқ жойга кўчирилгани айтилади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Ҳува Чун Инк бугунги пресс конференциясида,  бу мамлакат фуқароларини  зарур бўлмаган пайтда Қирғизистонга сафар қилмасликларини таъкидлади.

Ёрлиқ