Лукашенко: Беларусда эркаклар қолмаяпти...
Беларусдаги эркаклар орасида ҳарбий тайёргарлик ва ёшларни тарбиялашдаги камчиликлар республика армиясида хизмат қилишдаги кечикишлар бўйича катта фоиз туфайли келиб чиқди. Бу ҳақда 5 октябрь, жума куни мамлакат президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
«Тахминан 80 фоизи қонун бўйича хизматни кечиктирган. Кимдир ўқиши сабаб, бошқаси оилавий сабаблар билан... Яъни, ўзимиз шундай қарорлар қабул қилганмизки, бунда одамлар қонун бўйича хизмат қилмаслиги мумкин. Бу яхши эмас. Биласизми, биз синф, эркаклар сифатида йўқолиб боряпмиз», - деди Беларусь етакчиси.
Лукашенконинг тан олишича, ҳарбий хизмат обрўсини ошириш масаласи ҳақида гапирганда, баъзан жуда кескин фикрларни билдириб юборади. «Чунки бу менга нафақат президент, балки эркак сифатида ҳам жуда таъсир қилади», - дея қайд этиб ўтди у.
Шунингдек, давлат раҳбарининг эътибор қаратишича, ҳарбий можаро юз берадиган бўлса, мамлакатнинг кўплаб аҳолиси уни ҳимоя ҳам қила олмайди, чунки улар қуролдан қандай фойдаланишни билишмайди.
«Биз жуда жиддиймиз, шу йил ва келгуси олти ойда эркакни ҳеч бўлмаса ўзи ва оиласини қандай ҳимоя қилишга ўргатиш мумкинлиги ҳақида жиддий бош қотириб кўрамиз. Бунда у Ватанини ҳимоя қилиши лозимлиги борасида гапирмаса ҳам бўлади. Ўзимиз кўплаб масалаларни келтириб чиқардик, бугун эса ҳарбий хизматчиларимиз етарли эмаслигидан шикоят қиляпмиз», - дея ваъда берди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко кўплаб раҳбарларни ичкиликбозлик сабаб ишдан ҳайдашини билдирганди.