Гўдак тириклайин ёнди!
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38938-Гўдак_тириклайин_ёнди!
Кореяда ўзбек оиласининг 4 нафар норасидаси олов ичида қолди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 22, 2018 18:52 Asia/Tashkent
  • Гўдак тириклайин ёнди!

Кореяда ўзбек оиласининг 4 нафар норасидаси олов ичида қолди.

 20 октябрь куни Жанубий Кореянинг Кёнсан-Намдо вилояти Кимхэ шаҳридаги кўп қаватли бинолардан бирида ёнғин келиб чиқди.Ёнғин натижасида ўзбекистонлик мигрант оиланинг 4 нафар ёш болалари қаттиқ жароҳатланган, улардан бири — 4 ёшли ўғил фарзанд вафот этди, учтаси жиддий жароҳат олган.

 Кечки соат 19: 40 да бошланган ёнғин 20 дақиқада тўхтатилди. Болалар иккинчи қаватдан топилиб, шифохонага жойлаштирилган. 

ОАВда ушбу воқеа бўйича турли хабарлар тарқатилмоқда. Улар орасида 4 яшар гўдакдан ташқари 14 яшар қизча ҳам ёниб кетгани иддао қилинмоқда.