БМТ мулозими: Қошиқчининг қотиллари Арабистон ҳукуматининг юқори мартабали мулозимларидир
(last modified Fri, 26 Oct 2018 14:29:44 GMT )
октябр 26, 2018 19:29 Asia/Tashkent
  • БМТ мулозими: Қошиқчининг қотиллари Арабистон ҳукуматининг юқори мартабали мулозимларидир

БМТ маърузачиси деди: Қошиқчини қатл этганларнинг мавқеи шунчалик юксакким, улар Арабистон ҳукуматининг энг юқори мулозимларидир.

"Ал Олам ахборот агентлигининг хабарига кӯра Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ноқонуний ва ӯзбошимча қатллар бӯйича маърузачиси Агнес Калламард пайшанба куни Саудиялик мухолифатчи журналист Жамол Қошиқчининг қатли ҳақида гапириб, илова қилди: бу даҳшатли жиноят ноқонуний ва ӯзбошимча қотиллик ҳукмида бӯлиб, унда Саудия Арабистони мулозимларининг қӯли борлиги учун бу масала ишончли тарзда тадқиқ қилиниши лозим.

Жамол Қошиқчи Саудия Арабистони бош консуллигига 2 октябрь куни  ҳужжатларни расмийлаштириш учун қаллиғи билан бирга келган, бироқ консуллик биносидан қайтиб чиқмаган.

Айрим ахборот манбаларининг фикрича Жамол Қошиқчи Арабистоннинг Истамбулдаги   бош консуллиги  биносида қийнаб ӯлдирилган.

Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон бошчилигидаги арабистон давлат мулозимлари бу даҳшатли қотилликни амалга оширишда гумон қилинмоқда.

Ёрлиқ