Қайси давлат фуқаролари ҳаммадан узоқ умр кӯради?
октябр 28, 2018 15:35 Asia/Tashkent
2040 йилгача умр кўриш давомийлиги энг юқори давлатлар рейтинги тузилди. Тадқиқот Баҳолаш ва саломатликни баҳолаш институти (IHME) томонидан ўтказилган.
Унга кўра, умр кўриш давомийлиги энг юқори давлат Испания бўлди. Ушбу мамлакатда 2040 йилгача умр кўриш давомийлиги 85,8 йилга етади.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай узоқ умр кўришга ўз ичига мевалар, балиқ ва сабзавотларни олувчи Ўрта ер денгизи овқатланиш тартиби ҳисобланади.
Рейтингда 2-ўринни Япония (85,7 йил), 3-ўринни Италия эгаллаган.
Етакчи еттиталикка Франция, Люксембург ва Австралия ҳам киритилган.