Даҳшат! Хивада 5 ойлик чақалоқ ёнғин оқибатида вафот этди
(last modified Sat, 03 Nov 2018 05:14:46 GMT )
ноябр 03, 2018 10:14 Asia/Tashkent
  • Даҳшат! Хивада 5 ойлик чақалоқ ёнғин оқибатида  вафот этди

Хоразмда 5 ойлик чақалоқ ёнғин оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 31 октябрь куни туш пайтида Хива тумани “Гулшан” маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйида келиб чиққан ёнғин хонадон эгаларига унутилмас қайғу олиб келган. Шу куни хонадонда келиб чиққан ёнғин Хива тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими ёнғин ўчирувчилари томонидан қисқа муддатда бартараф этилган бўлсада, уйнинг ётоқхонасида қаровсиз қолдирилган хонадон эгасининг 2018 йил май ойида туғилган невараси қуйиш натижасида вафот этган.

Ёрлиқ