Диққат! Қаришни тезлаштирадиган маҳсулотлар
Германиянинг Эрланган университети олимлари аниқлашига кўра, қуйидаги маҳсулотлар организмнинг қариш жараёнларини тезлаштирар экан.РИА Новости Phys.org хабарига асосан.
1. Шакар – В ва C гуруҳи витаминларининг ўзлаштиришга халал беради, иммунитет тушишига, семизликка, атеросклероз ва юрак - қон томир хасталикларига олиб келади. Афсуски, бугунги кунда шакар 90 % маҳсулотлар таркибида бор: нондан тортиб кетчупгача.
2. Трансёғлар – таркибида маргарин бўлган барча маҳсулотлар, ёғда қовурилган овқатлар - таркибида жуда кўп оксидланиш оқибатида пайдо бўлган моддалар бўлиб, уларни ҳазм қилиш, ва организмдан чиқариб юбориш жуда мушкул.
3. Ун-нон маҳсулотлари – таркибида бўлган углеводлар организмда жуда тез шакарга айланиши мумкин. Агар инсон кам ҳаракатланувчи ҳаёт тарзи кечирса, ушбу шакар атеросклероз ва бошқа касалликларга олиб келиши мумкин.
4. Тез етиштирилган гўшт - инкубатор ёки фермаларда таркибида ўсиш гормонлари ва антибиотиклар кўп бўлган парранда, балиқ ва бошқа ҳайвонлар гўштини истеъмол қилиш.
5. Алкоголь – инсон организмининг умумий ҳолатини ёмонлаштиради, баъзан алоҳида органларнинг кучли заҳарланишга олиб келиши мумкин.