Афғонистондаги Ғазни вилоятининг Хугиёни тумани Толибон назоратига ўтди
ноябр 05, 2018 19:56 Asia/Tashkent
Бугун Толибон гуруҳининг ҳужумида Афғонистондаги Ғазни вилояти Хугиёни тумани бу гуруҳ назоратига ўтгани хабар қилинмоқда.
Ғазни вилоятининг маҳаллий манбаларига кўра эндиликда Толибон гуруҳи Хугиёни туманини ишғол этган.
Аммо Афғонистон давлатининг расмий манбаларини Хугиёни туманини Толибон томонидан босиб олингани тўғрисидаги хабарни тасдиқлашгани йўқ.
Олдинроқ Хугиёни туманининг телекоммунпикация тармоқларини учириб қўйилгани ва шаҳарда телефон алоқаларини тўхтатилгани хабар қилинганди.