Калифорниядаги тунги клубида юз берган отишмада 13 киши ҳалок бўлди
ноябр 08, 2018 17:32 Asia/Tashkent
Калифорния шаҳрининг тунги клубларидан бирида содир этилган отишмада 13 киши жумладан полиция кучларидан бири ва ҳужум қилган шахс ҳалок бўлган.
ОАВ хабарига кўра, қурол билан келган шахс Калифорниянинг Лос Анжелес шаҳри атрофида жойшаган Таузанд Окс минтақасининг Borderline Bar & Grill ресторанида одамларни ўққа тутди. Отишма рўй берган пайтда ресторанда юзлаб одамлар ўттиришганди.
Ахборот манбалари бу ҳодисада 30 нафарни жароҳат олганини тасдиқлашган.
Айрим бошқа манбалар эса жароҳат олган шахслардан айримларининг аҳволини оғирлигича қолаётгани шу сабабдан қурбонлар сонини ортишининг эҳтимолини истисно қилмаган.
Ёрлиқ