Ўзбекистонлик аёл фарзандини самолёт бортида дунёга келтирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i40201
Кеча, 23 ноябрь куни “Пекин—Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳавога кўтарилган CZ6027 рейси самолёт бортида чақалоқ дунёга келгани муносабати билан Пекинга қайтиб қўнган.
(last modified 2018-11-24T11:45:57+00:00 )
ноябр 24, 2018 16:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик аёл фарзандини самолёт бортида дунёга келтирди

Кеча, 23 ноябрь куни “Пекин—Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳавога кўтарилган CZ6027 рейси самолёт бортида чақалоқ дунёга келгани муносабати билан Пекинга қайтиб қўнган.

Самолёт Тошкентга белгиланганидан 5 соату 45 дақиқа кеч етиб келган. Она — ўзбекистонлик Наргиза Қосимова, дея хабар бермоқда China-Uzbekistan Telegram канали. Хабар беришларича, самолётда ўзининг бешинчи фарзандини дунёга келтирган онанинг ҳам, ҳомиладорликнинг еттинчи ойида самолётда туғилган чақалоқнинг ҳам аҳволи яхшиланиб бормоқда. Она-бола Пекиндаги Hemujia шифохонасига жойлаштирилган