Аляскада 7,0 магнитудали зилзила юз берди (видео)
(last modified Sun, 02 Dec 2018 07:36:31 GMT )
декабр 02, 2018 12:36 Asia/Tashkent

Аляскада 30 ноябрь куни 7,0 магнитудали зилзила юз берди

Ҳалок бўлганлар ёки жиддий тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ. Зилзила штатнинг энг йирик шаҳри — Анкориж шаҳридаги йўлларни издан чиқарди ва баъзи биноларга шикаст етказди. Қанча зарар етгани ҳам маълум эмас.

Анкориж мери Итан Берковицнинг сўзларига кўра, зилзила Аляскада одатда бўлиб турадиган ерости силкинишларидан кўра кучлироқ бўлган. Штат ҳудудида фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинган.