НАТО Афғонистондаги ҳаракатларини давом эттиради.
(last modified Mon, 03 Dec 2018 07:12:31 GMT )
декабр 03, 2018 12:12 Asia/Tashkent
  • НАТО Афғонистондаги ҳаракатларини давом эттиради.

Америка Афғонистонда мувафаққиятсизликка учраганига қарамай ушбу мамлакатнинг ҳарбий етакчи расмийлари Афғонистонда Американинг ҳарбий ҳузур топиши давом этади,-деб таъкидлашмоқда.

Бу ҳақда Америка мудофаа вазири Жеймс Матис Афғонистонда урушга якун бериш учун бирон ечим топишга ҳаракат қилмоқда, аммо яқин келажакда Америка армияси кучларининг Афғонистондан чиқишини ўзига қамраб олмайди,-деб иддао қилди.  

Америка президенти Дональд Трамп Америка Афғонистонда ҳарбий иштирокини давом эттирилишини қўллаб-қувватлаганидан бир неча кун ўтганидан кейин Матис ўз баёнотини изҳор этди.  

Ҳозирги кунда 16 мингга яқин Америка ҳарбийлари Афғонистонда жойлаштирилган. Аммо бу кучлар Толибон гуруҳини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлгани йўқ. Ушбу масалани ҳисобга олган ҳолда, америкаликлар Толибон гуруҳи билан музокара олиб боришни мақсад қилишган.

Матис бу доирада Америка сайъ-ҳаракатлари сиёсий ечим топганига қадар бор куч-қудратини сарфлайди ва тинчлик келишувига эришиш йўлларини топиш низолар охирга етишини англатади,-деб таъкидлади. 

Аммо у Толибон гуруҳини танқид қилиш билан бирга бу масала фақат Американинг сайъ-ҳаракати билан самара бермайди ва БМТ ташкилоти ҳамда минтақа мамлакатларининг кўмакига эҳтиёж сезади, -деб қўшимча қилди. 

Аммо бу масала америкаликлар натижасиз стратегия ва ҳозирги қийинчиликларидан чиқиш ҳамда Толибон гуруҳи билан тинчлик музокараларини ўтказишга имконият яратиш учун минтақадаги мамлакатлар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмакига эҳтиёж сезишлари маъносидадир.

Ҳақиқатан ҳам Американинг Афғонистонда ҳарбий ҳузур топиши нафақат ушбу мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни вужудга келтирмади, балки Афғонистоннинг хавфсизлик масаласини ҳам ҳал этмади. Бунга қўшимча айни пайтда Афғонистонда ҳалигача ИШИД террористик гуруҳи ва Толибон гуруҳи каби экстремистик гуруҳларнинг мустаҳкамланиши ва кенгайиши учун имконият яратилган. 

Умуман олганда, 2001 йилда Американинг Афғонистонга қарши ҳужуми ва терроризмга қарши кураш баҳонаси билан ушбу мамлакатни ишғол этиши Афғонистон халқини ўлдириш, мамлакатнинг турли минтақаларида ишончсизликни кучайтириш, Толибон гуруҳи фаолиятини қайта тиклаш, Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳи мавжудлигини эълон қилиш, гиёҳванд моддаларни сезиларли даражада етиштириш ва қўшни мамлакатлар, айниқса Марказий Осиё мамлакатларида экстремистик фаолиятлар кўламини кенгайтиришдан бошқа самара бергани йўқ.  

 

Ёрлиқ