АҚШ дипломатларининг эшитиш ҳисларига ҳужум қилинган
декабр 30, 2018 18:06 Asia/Tashkent
Хитой ва Кубада АҚШ дипломатлари бош айланиш ва гарангсираш ҳолатларига тез-тез дуч келаётгани айтилмоқда.
Шу сабабдан АҚШ денгиз кучлари бу тўғрида таҳқиқотлар ўтказиш қарорига келган.
Индепендент газетасининг хабар қилишича Хитой ва Кубадаги АҚШнинг 30 дан ортиқ дипломатлари гарангсираш ва бош айланиш ҳолатларига дуч келган. Куба давлати икки мамлакат ўртасида кескинликларнинг янада ортишига сабаб бўлган бу ҳолатларга алоқаси йўқлигини таъкидлаб келмоқда.
Мазкур газетанинг хабарига кўра, АҚШ ТИВ-и муаммони ҳал қилиш учун бошқа федерал муассасалар, жумладан АҚШ денгиз кучларига мурожаат билан чиққан.
Ёрлиқ