Толибон ва АҚШ музокараларининг олтинчи раундининг вақти белгиланди
АҚШ ташқи ишлар вазирлиги 25 феврал кунида ҳам музокараларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтишини маълум қилди
Тасним ахборот агенлиги тарқатган хабарга кўра, Қатар пойтахти Доҳада Толибон ва АҚШ билан икки томонлама 6 кунлик музокаралардан кейин АҚШ ташқи ишлар вазирлиги 25 феврал кунида ҳам музокараларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтишини маълум қилди.
Толибон гуруҳи матбуот котиби Забибуллоҳ Мужоҳид Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Толибон ва АҚШ ўртасида бўлиб ўтган музокаралар шанба куни ҳеч қандай натижасиз натижасиз тугаганини маълум қилди.
АҚШ ва "Толибон" ҳаракати вакиллари Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетиш ҳақидаги шартнома лойиҳаси бўйича келиша олмаган.
Ўзаро маслаҳатлашувлар Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган. Маълумотларга кўра, шартнома лойиҳасида Афғонистондан хорижий қўшинларни 18 ой ичида олиб чиқиб кетиш чақириғи мавжуд бўлган.