Албанияда юз берган зилзила қурбонлари 30 нафарга етди
(last modified Thu, 28 Nov 2019 11:01:23 GMT )
ноябр 28, 2019 16:01 Asia/Tashkent
  • Албанияда юз берган зилзила қурбонлари 30 нафарга етди

Албания давлат мулозимлари мамлакатда юз берган зилзила қурбонлари 30 нафарга етганлигини тасдиқлашди

Албания давлати   мамлакатда юз берган даҳшатли зилзила жуда кӯп харобаликларга сабаб бӯлгани учун Дуррес  ва Тирана шаҳарларида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Қутқарувчилар харобалар тагида ӯнлаб нафар одамлар мавжудлиги ҳақида қайғуришмоқда.

Маълумотларга кӯра зилзила натижасида 650 нафар жароҳатланган.

26 ноябрь куни 6,4 балл магнитудали зилзила эпицентри пойтахт Тиранадан 30 км масофада, 20 км чуқурликда бўлган.

Кучли зилзила ортидан бир неча кичикроқ титраш содир бўлган. Уларнинг иккитаси магнитудаси 5,1 ҳамда 5,4 баллни ташкил қилган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Саййид Аббос Мусавий кеча Албания халқи, давлати ва жабрланганларга ҳамдардлик изҳор этди.

 

Ёрлиқ