Столтенберг Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ да НАТО иштирокини кучайтиришни таклиф қилмоқда
(last modified Wed, 22 Jan 2020 09:02:07 GMT )
Январ 22, 2020 14:02 Asia/Tashkent
  • Столтенберг Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ да НАТО  иштирокини кучайтиришни таклиф қилмоқда

АҚШ президентининг босимлари ортидан, НАТО Бош котиби, Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ ва Ироқ каби мамлакатда НАТО иштирокини янада кучайтиришни сўради.

Ассошейтед пресс тарқатган хабарга кўра,  кеча НАТО Бош котиби Енис Столтенберг,  Брюсселда Европа парламенти қўмитаси аъзолари тўпламида,  НАТО ташкилоти Ғарбий Осиё,  айниқса Ироқ каби мамлакатларда  ноҳарбий маъмуриятлари жумладан  ўқув -ҳарбий миссияларни амалга оширмоқда шунингдек Ироқда  НАТОнинг бошқа аъзолари иштирокида ҳарбий- ўқув амалиётларни кучайтиришимиз лозим деб айтди.

НАТО Бош котиби ўз сўзларида  НАТО барчадан аввал Ироқ каби мамлакатларнинг расмий ҳарбийларига ҳарбий таълим бериб, бу мамлакатда уруш амалиётларини олдини олишга ҳаракат қилиши керак. Бу амалиётларни Иорданияда ҳам жорий этишга ҳаракат қилмоқдамиз деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йилнинг январь ойи аввалида НАТОга босим ўтказиш ҳаракатлари давомида  ўз таъбири билан Яқин Шарқда террорчилик таҳдидларини олдини олиш мақсадида  НАТО минтақада ҳарбий иштирокини кенгайтириш лозим деб айтди.

 НАТО ташкилоти 2018 -чи йилда  Ироққа 500 нафар ҳарбийларини сафарбар этиши билан бу мамлакат расмий ҳарбийларига  ҳарбий таълим беришни бошлаганди.

 Трампнинг НАТО Ғарбий Осиёда ҳарибй иштирокини кучайтиришга уринаётгани билан бир пайтда,  Канада ва Европанинг бошқа иттифоқчилари  минтақада ўз ҳарбий кучларини жойлаштиришга унча қизиқишмайди.