Пекин давлати АҚШни жанубий Хитой денгизидаги ҳарбий ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49965-Пекин_давлати_АҚШни_жанубий_Хитой_денгизидаги_ҳарбий_ҳаракатлари_тўғрисида_огоҳлантирди
Хитой армияси наттоғи АҚШ давлатини Жанубий Хитой денгизидаги ҳарбий ҳаракатлари хусусида огоҳлантирди.
(last modified 2020-01-29T08:59:33+00:00 )
Январ 29, 2020 13:59 Asia/Tashkent
  • Пекин давлати  АҚШни жанубий Хитой денгизидаги ҳарбий ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди

Хитой армияси наттоғи АҚШ давлатини Жанубий Хитой денгизидаги ҳарбий ҳаракатлари хусусида огоҳлантирди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Хитой армияси наттоғи Ли Хва Мин кеча Пекинда мухбирлар билан суҳбатида  АҚШ давлатини Жанубий Хитой денгизида ҳарбий ҳаракатлари ва бу сув кенглигида кескинликларни яратиши тўғрисида огоҳлантирди.

Хитой армияси наттоғи,  АҚШ давлати Жанубий денгизда ҳарбий ҳаракатларини бошласа, Пекиннинг қатъий жавобига дучор бўлади деб изоҳлади.

Шанба куни  АҚШ ҳарбий кемаларидан бири  ижозат олмасдан  Жанубий денгиздаги Хитой денгиз ҳудудига кирганди ва Пекин давлатининг ўз вақтидаги огоҳантиришидан сўнг минтақани тарк этишга мажбур  бўлди.