Хитой ва Жанубий Кореяда коронавирус қурбонлари сони яна ортди
(last modified Thu, 27 Feb 2020 09:14:35 GMT )
феврал 27, 2020 14:14 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Жанубий Кореяда коронавирус қурбонлари сони яна ортди

Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 2744 нафар ва Жанубий Кореяда эса 13 кишига етди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Хитой давлати Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойда коронавирус натижасида 2 минг 744 нафарни ҳалок бўлгани ва мубталолар сонини 78 минг 497 кишига етганини эълон этди.

Бугун Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш масъуллари мамлакатда коронавирусни тарқала бошлангани билан  қурбонлар сони 13 кишига еткагани ҳамда 334 янги коронавирусга чалинганларни аниқангани билан мубтало бўлган шахслар сонини 1 минг 600 нафарга етганини тасдиқлади.

Шунингдек Жанубий Корея ва АҚШ армиялари қўшма қўмондонликлари  март ойида ўтказилиши кутилган Корея ярим оролидаги икки мамлакат қўшма ҳарбий манёври бошқа вақтга қолдирилганини маълум этдилар.

Бу қарор шу ҳолдадирки, Жанубий Корея армияси  бу мамлакатнинг 21 ҳарбийси ва ҳарбий мутахассиларни коронавирусга чалингани  ва 9 минг 500  нафари ҳарбийларини карантина қилингани ҳақида хабар тарқатди.

Кеча АҚШ армияси ҳам  Жануибйй Кореядаги бу мамлакат ҳарбий кучлари орасида коронавирусга мубтало бўлган илк нафарни аниқланганини хабар қилди.

Сўнгги хабарларга кўра, Норвегия, Дания,Рцуминичя ва Эстонияда ҳам коронавирусга мубтало бўлишнинг илк ҳолатлари қайд этилган.

Ёрлиқ