Арманистон ва Озарбойжон республикаси тинчлик музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдиришди
Озарбойжон республикаси президенти ва Арманитсон бош вазири Россияда Тоғли Қорабоғ можароси бўйича музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдиришди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян кечанги суҳбатида Тоғли Қорабоғ можаросини тугатиш ва оташкесим яратиш, бўйича ечим, икки томонлама келишувга /Ереван -Боку/ мувофиқ ва икки мамлакат томонидан тақдим қилган имтиёзларга асосланган бўлиши лозим деб айтди.
Пашинян шунингдек афсуски Боку давлати бу фикрга қўшилмайди деб қўшимча қилди.
Арманистон бош вазири ўз сўзларида Москвага сафар қилиш ҳамда Озарбойжон республикаси масъуллари билан музокаралар чоғида Тоғли Қорабоғ минтақасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга тайёрлигини маълум этди.
Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев ҳам ўз сўзларида биз Тоғли Қорабоғ можароси зоннасидаги урушни ушбу минтақада тинч аҳолининг ўлдирилишини тўхтатиш учун ҳар доим Москвага ва бошқа ҳар қандай жойга ташриф буюришга тайёрмиз деб таъкидлади.
Озарбойжон республикаси президенти шунингдек мезбон давлат /Россия/ ҳали Арманистон билан музокара қилишимиз учун даъватнома юбормаган дея айтди.
Озарбойжон республикаси яқинда Тоғли Қорабоғ можароси бўйича музокаралар ўтказишдаги шартларини эълон қилиб, ўтмишда Арманистон томонидан босиб олинган минтақалар Бокуга топширилиши ва Тоғли Қорабоғ ҳам Озарбойжон республикасининг бир қисми сифатида тан олиниши зарурлигини баён этди.
Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги тўқнашувларнинг янги босқичи 17 сентябрь куни Тоғли Қорабоғ минтақасида бошланди.