Афғонистонда юз берган портлашда 15 киши ҳалок бўлди
декабр 18, 2020 18:43 Asia/Tashkent
Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг эълонига кўра, Ғазни вилоятида юз берган портлашда камида 15 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб 20 киши яраланган.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон Ички ишлар вазирлиги наттоғи Ториқ Ориян, портлаш Ғазни вилоятининг Гилон тумани Оғужон минтақасидаги турар -жой биносида содир бўлди деб изоҳлади.
Ориянинг айтишича, ҳодиса уйда Қуръон тиловат маросими ўтказилаётган пайтда бомба қўйилган уч ғилдиракли мотоциклнинг портлаши натижасида юз берган.
Афғонистон ИИВ наттоғи шунингдек қурбонлар сонини ошишини қўшимча қилди.
Ҳужум учун ҳозиргача бирон бир гуруҳ ва ё шахс бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.