Путин ва Си Цзиньпин халқаро арсаларда стратегик шериклик ва ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидлашди
(last modified Tue, 29 Dec 2020 07:05:29 GMT )
декабр 29, 2020 12:05 Asia/Tashkent
  • Путин ва Си Цзиньпин халқаро арсаларда стратегик шериклик ва ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидлашди
    Путин ва Си Цзиньпин халқаро арсаларда стратегик шериклик ва ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидлашди

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой президенти Си Цзиньпин кеча телефон орқали суҳбатларида, икки мамлакат ўртасида халқаро майдонарда стратегик шериклик ва ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Путин ва Си Цзиньпин телефон орқали ушбу суҳбатларида бир бирини янги милодий йилни кириб келишини табриклаб,   2020  йилда икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама шериклик ва стартегик ҳамкорликларни ривожлантириш натижаларини сарҳисоб қилишди.

Томонлар телефон орқали суҳбатида икки томонлама алоқаларни ривожланиши жараёнини юқори баҳолаб, Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлари энг юқори даражасига кўтарилиди ва ўзаро манфаатли бўлди деб изоҳладилар.

Томонлар ўз суҳбатида  коронавирусга қарши кураш бўйича биргаликдаги саъй -ҳаракатлар ва коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқаришни кооперация қилиш ва ривожлантиришнинг муҳимлигини муҳокама қилишди. 

Россия ва Хитой президентлари икки мамлакатнинг глобал ва минатқавий тинчлик ва барқарорликни қўллаб -қувватлаш ва мустаҳкамлаш фойдасига халқаро майдонда Москва ва Пекин ҳаракатларининг мувофиқлаштирилишини оширишга тайёрлигини таъкидладилар.

2019 йилда Россия ва Хитой ўзаро муносабатларини " кенг қамровли стратегик шериклик" даражасига кўтарилди.

Россия ва Хитой шунингдек АҚШнинг халқаро майдонда, айниқса ядро ва стратегик қуроллар соҳасидаги бир ёқлама сиёсатларига қарши  биргаликда курашмоқдалар.

 

Ёрлиқ