Трамп тарафдорларининг қўзғолонига Халқаро миқёсида қандай муносабат билдирилмоқда?
(last modified Thu, 07 Jan 2021 07:45:05 GMT )
Январ 07, 2021 12:45 Asia/Tashkent
  • Трамп тарафдорларининг қўзғолонига  Халқаро миқёсида қандай муносабат билдирилмоқда?
    Трамп тарафдорларининг қўзғолонига Халқаро миқёсида қандай муносабат билдирилмоқда?

Трамп тарафдорларининг АҚШ конгресси биноси -Капитолийга бостириб киргани АҚШ Конгресси вакилларининг қўшма йиғилишига халал етказгани ва президент сайловларида берилган электрол овозларни ҳисоблаб чиқиш жараёнини тўхтатилганига Халқаро миқёсида турли хил муносабат билдирилмоқда.

Британия Бош вазири Борис Жонсон АҚШ Конгресс биносига уюштирилган ҳужумларни уятли бир ҳол эканлиги тўғрисида Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, АҚШда ҳокимият алмашишини тинч ва мунтазам равишда амалга ошрилишига умид қилди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам Твиттер саҳифасидаги мурожаатида,  Вашингтон шаҳридаги  хавотирланарли ва ҳайратга соладиган манзараларга шоҳид бўлмоқдаимз. Демократик сайлов натижаларига ҳурмат билан қараш лозим деб ёзди.

Германия ТИВ раҳбари эса АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп ва унинг тарафдорларини АҚШдаги сайловчилар берган овозлар натижаларини тан олишга чақириб ўз Твиттер саҳифасида  демократия душманлари Вашингтондаги ушбу вазиятга кўриб хурсанд бўлишади деб таъкилади.

Канада бош вазири Жастин Трюдо эса Вашингтондаги воқелардан хавотир билдириб, бу мамлакатдаги зўравонликлар ва тартибсизликларни  тўхтатишга чақирди.