Трампнинг қўллаб -қувватловчи ўн минглаб радикалларнинг Твиттердаги аккаунтлари ёпилди
Трамп тарафдорларининг АҚШ конгрессига уюштирган ҳужумидан кейин, унинг ўн минглаб тарафдорларининг Твиттердаги аккаунтлари блокланди.
New York Times нашрига кўра, Твиттер ижтимоий тармоғи QAnon - АҚШдаги радикал ўнг фитна назариясига алоқадор 70 мингдан ортиқ аккаунтларини блокланди. Ушбу радикал ва экстремистик назария тарафдорлари АҚШда " яширин давлат" Трампга қарши чоралар кўрган деб идао қилишмоқда.
QAnon -радикал ўнг фитна ҳаракати АҚШда 2017 йилда ташкил топган ва Дональд Трамп президентлиги даврида ирқчилик тенденсиясини кучайгани сабабли ўз таъсирини жуда тез ва кутилмаган тарзда кенгайтирган.
Чоршанба куни АҚШ Конгресси биносига ҳужум қилганлардан бири қўлида найзаси бўлган, шохли қалпоқдаги одам борлиги QAnon -радикал ўнг фитна ҳаракатига эътиборларни жалб этди.
Шу ҳолда Axios сайти Оқ уй расмийси ва огоҳ манбалардан бирига таяниб, Трамп АҚШ вакиллар палатасисининг республикачилар раҳбари билан суҳбатда, чоршанба куни Конгрессдаги баъзи воқеалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши билан, Antifa - АҚШдаги мустақил антифашистик жангари гуруҳларни Конгрессга ҳужум қилишда айблади.